Mars ишлаб чиқарувчилари шоколад маҳсулотларини 55та мамлакатдан қайтариб олмоқда. Бу ҳақида Associated Press хабар беради.

Mars ва Snickers каби шоколад батончикларининг қайтарилиши сабаби улардан топилган пластик бўлаклари, деб таъкидланмоқда. Компания Германиядаги ўз маҳсулотларини ҳам ортга қайтаришга қарор қилди.

2014 йилда Mars компаниясининг ичимлик ишлаб чиқарувчи бўлинмаси — Mars Chocolate Drinks & Treats Германия, Франция ва Нидерландиядан ўз маҳсулотларини уларда пластик бўлиши эҳтимоли мавжудлиги туфайли қайтариб олган эди.