«Ювентус» клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри «Бавария»га қарши 2:2 ҳисобида якунланган ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Кейинги босқичга чиқиш учун битта ўйинда ғалаба қозониш шарт эди. Энди сафарда ғалаба қозонишимиз керак бўлади.

Жамоа яхши ўйин намойиш қилди. Аммо иккинчи бўлим билан таққослаганда биринчи бўлимда кўп хато қилдик. Биз мудофаада яхши ҳаракатланишимиз керак эди, аммо дарвозамиз яқинида жуда кўп хавфли вазиятлар яратилди.

Иккинчи бўлимда жамоамиз ўйин темпини оширди ва футболчилар ўзига ишонч билан ҳаракат қилишди. Бу ЕЧЛ ўйинларида ўз кучинга бўлган ишонч жуда ҳам муҳимлигини кўрсатиб берди.

Биз кейинги босқичга чиқишимизга ва турнирдаги иштирокимизни давом эттиришимизга ишонамиз. Биз рақибга 2та гол урдик ва бу ўзимизга ишончимизни оширди.

Ҳозир эса мен А сериянинг кейинги ўйини ҳақида ҳам қайғураман», - дейди Аллегри.