Москвада ички ишлар ходимлари бир аёлни офисдан ҳамкасбларининг қимматбаҳо буюмлари ва пулларини ўғрилаганликда айлаб, қўлга олди. Бу ҳақида Москва полицияси матбуот хизматига маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар берди

«22 февраль куни соат 10.00 да Волгоград проспектида жойлашган автосалони директорларидан бири ўғирлик содир бўлган ҳақида маълум қилди. Жабрланувчининг айтишича, 16 февраль куни автосалондаги сейфига тилла буюмларни қўйган, эртаси куни ҳамкасблари қўнғироқ қилиб, сейф очилгани ва ичидаги буюм ҳамда пуллар ўғирланганини маълум қилган”, деб ёзилган жиноят иши бўйича ҳужжатда.

Умумий зарар 32 миллион рубль деб баҳоланди.

Ҳозирда мазкур иш бўйича жиноий иш қўзғатилган ва гумондор сўроқ қилинмоқда.