НАТО Сурияда мавжуд эмас ва буни режалаштирмаяпти, у фақатгина Туркия мудофаасини мустаҳкамлашга ёрдам бериш билан чекланмоқда, деб айтди НАТО бош котиби Йенс Столтенберг. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.

"НАТОнинг Сурияда қўшинлари йўқ, у ерда мавжуд эмас ва буни режалаштирмаяпти. Бироқ НАТО Туркияда мавжуд бўлиб, унга ҳар қандай тажовуздан ҳимояланиш учун ёрдам бермоқда. Биз Сурияда мавжуд эмасмиз, бироқ Туркиянинг ҳаво мудофаасини кучайтирмоқдамиз, у ерга AWACS самолётларини юбордик, Туркияни тажовуздан ҳимоя қилмоқдамиз, бироқ Сурияга бормоқчи эмасмиз", деб айтди Столтенберг Европарламент депутатлари олдида сўзлаган нутқида.