Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қанташган “Галстуксиз катта сиёсат” ҳужжатли фильмининг бир парчаси Оқўрданинг Facebook`даги расмий сайтида намойиш қилинди

Ҳужжатли фильм бир неча йил олдин суратга олинган. Намойиш этилган видеофрагментда Нурсултон Назарбоев катта Буш таклифи муносабати билан 2006 йил АҚШга қилган расмий ташрифи ҳақида сўзлайди.

“Кечаси билан иш ҳақида суҳбатлашиб чиқдик. Мен уларникида бир кеча ўтказдим. Эрталаб туриб, уни океан бўйида учратдим. Ва у менга “Сен ҳозир Вашингтонга кетасан, у ерда сенинг расмий учрашувинг бўлади, балки саволларинг бордур”,- деб ёдга олди Назарбоев.

Катта Бушнинг сўзига шундай жавоб қайтардим: “Саволларим йўқ, мен эски дўстимнинг уйига меҳмон бўлиб келдим”, деб қўшади президент.

“Кўпчилик, демак у менинг ўғлим бўлса, таёқ билан Оқ Уйда югуртираман деб ўйлашади. Мен ҳозир оддий АҚШ фуқаросиман ва бошқа ҳеч ким. Лекин мен бир нарсада сенга ёрдам беришим мумкин. Овал офисга кирганингда унга 41чи 43чига келаётган шанба адабингни берар экан деб айтгин”, деди Катта Буш. “Ахир ноқулайку”, дедим. “Сен худди шундай айт, ўшанда сенинг суҳбатинг яхши ўтади”, менга жавоб қайтарди деб қўшди Қозоғистон президенти.