Непал тоғларида 24 февраль кунининг биринчи қисмида ғойиб бўлган кичик йўловчи самолётнинг қолдиқлари топилди. Рейтер агентлиги хабарида айтилишича, самолёт бортида бўлган барча йўловчи ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, самолёт қолдиқлари Соли-Гхобтебхир тумани ҳудудида топилган.

«Самолёт бортида бўлган барча 23 киши ҳалок бўлди», – дейилади мамлакат туризм вазирлиги баёнотида.

Бундан олдинроқ, Tara Air авиакомпаниясининг Twin Otter самолёти диспетчерлар билан алоқани йўқотиб қўйгани, шундан бери ундан хабар олиш имконияти бўлмагани ҳақида хабар берилганди. Бортида 18 йўловчи ва 3 нафар экипаж аъзоси бўлган самолёт Покхарадан Жомсом шаҳрига парвозни амалга ошираётган эди.