АҚШ президенти Барак Обама, Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон, Франция президенти Франсуа Олланд ва Германия канцлери Ангела Меркель Суриядаги вазиятни телефон орқали муҳокама қилишди, деб хабар бермоқда Елисей саройи баёнотига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, 4 та давлат етакчиси Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув яқин муддатларда кучга киришига умид билдиришди.

"Томонлар 11 февралда Сурияни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро гуруҳ ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг бажаралиши, жумладан Россия ва Сурия армияси томонидан ўртамиёна мухолифат ва тинч аҳолига зарбалар бериш тўхтатилишини синчковлик билан кузатишга келишиб олдилар", дейилмоқда хабарда.

Аввалроқ Хмеймим авиабазасида ярашув бўйича мувофиқлаштирувчи марказ ишга тушгани маълум қилинганди.