Сўз устаси Обид Асомов Instagram`даги шахсий саҳифасида қизиқ-қизиқ шарҳлар ёзиб, мухлисларини хурсанд қилиб туради.

Бу гал қўлига тор олиб, “Ит ўтар, карвон ҳурар” дея қўшиқ куйлаган эски видеосини ўз саҳифасига юклаган қизиқчи “Ўйлаб қарасам, туппа-тузук ҳофиз эканман! Ҳозиргилардан анча яхши! Зато живой!!!!!”, деб ҳазилмонанд изоҳ қолдирди.

Бунга фойдаланувчилар турлича муносабат билдирган. Айримлар қизиқчини олқишлаб, унга омад тилаган бўлса, баъзилар ҳозирги қўшиқчиларнинг ҳатто фонограммани ҳам эплай олмаслиги ҳақида мулоҳаза ёзган.