Озарбайжон ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хикмет Гаджиевнинг маълумотига кўра, ҳукумат Россияга Арманистонга қурол сотгани учун норозилик нотасини йўллаган. Бу ҳақда РИА "Новости" хабар тарқатган.

"Нотада Озарбайжон халқаро ҳамжамиятга Арманистон томонидан қўлга киритилган ҳар қандай қурол-яроғ аслаҳалари икки давлат ўртасида баҳсга сабаб бўлган Тоғли Қорабоғ ҳудудига жойлаштирилиши ҳақида, инкор қилиб бўлмайдиган маълумотларни бир неча бор тақдим қилганлиги таъкидланган", дейди Гаджиев.

Унинг айтишича, Арманистонга замонавий қурол-яроғ етказиб бериш, ҳудуддаги ҳолатнинг тартибга солинишига эмас, аксинча кескинлашишига олиб келади.

Олдин берилган хабарларда, Россия Арманистон авиация базасини МиГ-29 тўртинчи авлод қирувчилари билан таъминлагани айтилганди.