GOBankingRates халқаро агентлигининг талқинига кўра, Ўзбекистон яшаш учун энг арзон бўлган мамлакатлар рейтингида 69-ўринда қайд этилди.

Мутахассислар 112та мамлакатдаги ижара уйлари, озиқ-овқат ва хизматлар учун кетадиган харажатлари бўйича аҳолининг сотиб олиш имкониятларини баҳолашган.

Агентлик мутахассислари яшаш шароитини баҳолаш учун Нью-Йоркдаги ҳаёт даражасига мезон қилиб олишди.

Бу рейтингда Жанубий Африка республикаси биринчи ўринни эгаллади. Рўйхатни Ҳиндистон, Косово ва Саудия Арабистони давом эттиради. Қозоғистон 5-ўринни, Россия 39-ўринни, Украина 24, Беларусь эса 50 ўринни эгаллади.

Яшаш учун энг қиммат мамлакатлар сифатида Бермуд ороллари, Багам ороллари, Гонгконг, Швейцария ва Гана номлари келтирилган.


Яшаш учун дунёдаги энг арзон мамлакатлар рейтинги тузилди