Ўзбекистон Россияга янги элчисини юборди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайтида хабар берилган.

"2016 йилнинг 24 февраль куни илгари Молия вазири ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи лавозимида ишлаган, Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Бахром Ашрафханов Тошкентдан Москвага жўнаб кетди", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 30 ноябрида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси сифатида фаолият кўрсатиб келган Акмал Камалов ўз лавозимидан озод қилинганди.

Декабрь ойида Акмал Камалов «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясига раҳбар сифатида тайинланди.