"Пахтакор" ОЧЛнинг илк турида "Ал-Ҳилол" билан дуранг ўйнади

Спорт 24 Февраль 2016 2173

Бугун, 24 февраль куни Тошкентдаги "Пахтакор" марказий стадионида ОЧЛ-2016 мусобақасининг гуруҳ босқич, 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" ва "Ал-Ҳилол" жамоалари ўртасидаги учрашув ўтказилди.

Ўзбекистон вакилининг учинчи вакили ҳам биринчи турда дуранг натижа қайд этди.

Меҳмонлар таркибида Ёсир ал-Қаҳтоний ва Юсуф ал-Салим урган голларга тошкентликлардан Игорь Сергеев ва Даврон Ҳошимов жавоб қайтаришди ва ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.

ОЧЛ, С гуруҳи, 1-тур

"Пахтакор" - "Ал Ҳилол" - 2:2
Голлар: Игорь Сергеев (70), Даврон Ҳошимов (90) - Ёсир Ал Қаҳтоний (60), Юсуф ал Салим (84)

“ПАХТАКОР”: 1.Никита Рибкин, 4.Аднан Ораховац, 7.Азимжон Аҳмедов, 8.Шерзодбек Каримов ( 9.Жалолиддин Машарипов 66), 11.Игорь Сергеев, 14.Жамшид Болтабоев (10.Жамшид Искандеров 62), 15.Жавоҳир Соҳибов, 21.Камолиддин Тожиев, 24.Даврон Ҳошимов, 28.Станислав Андреев (5.Акбар Исматуллаев 81), 29.Владимир Козак.

"АЛ ҲИЛОЛ": 1.Холид Шарахили, 2.Муҳаммад Ал Бурайк, 3.Карлос Эдуардо, 5.Аҳмад Шарахили, 7.Салмон Ал Фараж, 10.Муҳаммад Ал Шлҳуб (8.Абдуллоҳ Отайф 62), 12.Ёсир Ал Шаҳрони, 14.Сауд Карири, 20.Ёсир Ал Қаҳтони (16.Юсуф Ал Салим 77), 23.Квак Таэ Хви, 29.Салим Ал Давсари.
Огоҳлантириш: Ал Давсари 57, Соҳибов 66, Карири 83, Шараҳили 90, Ҳошимов 92.

Кўпроқ янгиликлар