Қозоғистон Инвестиция ва тараққиёт вазирлиги сайти мамлакатда март ойидан бошлаб Мисрга авиапарвозлар қайта йўлга қўйилиши ҳақида маълумот берди. Қозоғистон фуқаролик авиацияси қўмитаси маҳаллий сайёҳлик компанияси билан бирга Мисрдаги Шарм-аш-Шайх аэропортидаги хавфсизликни ўрганиб, ўз хулосасини тақдим этгач, ана шундай қарорга келинган.

Вазирликнинг маълум қилишича, март ойидан Олмаота—Шарм аш-Шайх—Олмаота йўналишидаги парвозларни SCAT компанияси амалга оширади.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, 2015 йилнинг ноябрь ойида Қозоғистон ҳукумати Россиянинг А321 самолёти ҳалокати сабаб, Мисрга парвозларни чеклашни тавсия этганди. Ўшанда ҳам Мисрдаги хавфсизлик даражаси ўрганилиб, кейин қарор қабул қилинган эди.