22 февраль куни Хадижат Қодирова Чеченистоннинг шаҳар ва туманларидаги қобилятли болалар ўртасида бўлиб ўтган Грозний шаҳридаги “2016 йилнинг энг яхши ўқувчиси” республика танловининг ғолиби бўлди. 

“Грозний-информ” нашрининг хабарига кўра, ютуқли ўринлар учун ўн нафар финалчи куч синашган. Натижада, ҳакамлар биринчи ўрин билан Хадижатни тақдирлашган.

Танловнинг финал босқичи 28 мартдан 1 апрелгача Ульяновск шаҳрида бўлиб ўтади.

Рамзан Қодировнинг ўзи Хадижатни Чеченистон Республикаси биринчи президенти “Аҳмад-Хожи Қодиров невараси” деб атайди, “Грозний” телеканали 2015 йилда Хадижатни Рамзан Қодировнинг қизи деб таъкидлаган.