Иқтисодий инқироз Россияда телевизорлар савдосининг 47 фоизга пасайиши ва ишлаб чиқарувчи япон компанияларининг аҳволи ёмонлашувига олиб келди.

"Аудиовидео бозорига Toshiba ўз истеъмол техникаларини олиб киришни тўхтатгач, Sharp ҳам улардан ўрнак олди. Panasonic компаниясининг бозордаги улуши ҳам деярли йўққа чиқди", деб хабар беради «Коммерсантъ».

Корейс компаниялари эса етакчи ўринларни алмашиб олдилар: LG 1,6 миллион дона телевизор сотиб, 29 фоиз улуш билан биринчи ўринга чиқди, Samsung эса 28 фоиз улуш билан иккинчи ўринни эгаллади. Савдонинг умумий ҳажми 5,5 миллион телевизор ва 133 миллиард рублни ташкил этди.

Samsung компанияси «аудиовидео» йўналишининг Россиядаги бошқарувчиси Дмитрий Карташевнинг фикрича, 2016 йилда савдо даражаси шу кўрсаткичда қолади, ёки яна 10-15 фоизга пасаяди.