ФИФА президентлиги учун номзод бўлиб турган шайх Салмон бин Иброҳим Ал-Халифа ташкилот раҳбарлиги учун сайловлар пайтида бир қатор мансабдорларни ҳибсга олишга қарши эканини таъкидлади.

Олдинроқ, ФҚБ ФИФАга алоқадор бўлган бир қатор мансабдорларни коррупция билан боғлиқ можароларда айбдор деб топиб, уларни ҳибсга олишни бошлаши ҳақида хабарлар тарқалганди.

«Сайлов куни ҳибсга олиш ишларини амалга ошириш, тўғри бўлади деб ўйламайман. Бизга бунақа пиар керак эмас.

Сайловларда иштирок этаёган ҳамма учун бу яхши бўлмаган огоҳлантирув қўнғироғи», – дея алоҳида таъкидлаб ўтди шайх Салман.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА президентлиги учун сайловлар 26 февраль куни Цюрихда яширин овоз бериш йўли билан ўтказилиши лозим.

ФИФА амалдорларига кенг кўламли янги ҳибсга олишлар таҳдид солмоқда