Швейцария ҳукумати ФИФАдаги шубҳали молиявий ишлар ҳақидаги хабарларни текширмоқда

Спорт 24 Февраль 2016 931

Швейцария ҳукумати 2018 ва 2022 йилдаги жаҳон чемпионатлари мезбонлигини Россия ва Қатарга бериш бўйича қарор билан боғлиқ бўлган ФИФАдаги шубҳали молиявий ишлар ҳақида олинган 152 та хабарни текширмоқда. Бу ҳақда Швейцария бош прокуратураси раиси маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

2015 йил декабрида Швейцария прокуратураси бундай 133 та хабарни текшираётгани маълум қилинганди.

"Айни вақтда прокуратура футбол бўйича жорий терговлар билан боғлиқ шубҳали молиявий ишлар ҳақидаги 152 та хабарни текширмоқда", деб айтди прокуратура вакили.

ФИФА тарихидаги энг йирик можаро 2015 йилнинг май ойи охирида авж олди, ўшанда ташкилот президенти лавозимига сайловлардан икки кун аввал Цюрихдаги меҳмонхонада АҚШнинг сўрови билан швейцар полицияси ташкилотнинг 7 нафар юқори лавозимли амалдорларини коррупцияда гумон қилиб ҳибсга олган. АҚШ адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, улар 24 йил давомида 150 млн долларга яқин пора олган.

Швейцария полицияси 2010, 2018 ва 2022 йилги жаҳон чемпионатлари мезбонларини аниқлаш сайловларида пулларни ювишга алоқадор бўлган бир гуруҳ номаълум шахсларга жиноий иш қўзғатган. ФИФАнинг ўшандаги президенти Йозеф Блаттер 29 майда навбатдаги муддатга қайта сайланган, бироқ 4 кундан кейин коррупция можароси ортида истеъфога кетишини эълон қилган.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар