Янги Зеландияда тадбиркор Майкл Спэкмен (Michael Spackman)га тегишли умумий майдони етти гектар бўлган Авароа (Awaroa) соҳилини сотиб олиш учун краудфандинг ёрдамида пул йиғилди.

Таҳминан 40 минг нафар одамлар уч ҳафта давомида умумий миқдорда 2,3 миллион Янги Зеландия доллари (1,5 миллион доллар) тўплашди. Мамлакат ҳукумат тузилмаларидан ҳам маълум миқдорда пул ўтказилган. Келишув амалга ошгач, соҳил ўз ёнида жойлашган Абель-Тасман миллий истироҳат боғининг тасарруфига ўтади.

Соҳил бўш турмаслиги, омма учун очиқ бўлиши лозим, деб ҳисоблайдиган аҳоли шу ғояни ўйлаб топди.
Номини ошкор қилишни истамаган тадбиркор ва хайрияпарвар ўзи ва оиласи учун алоҳида фойдаланиш имконияти эвазига етишмаган суммани тўлашга тайёр эканини билдирган, лекин унинг таклифи рад этилган.

Краудфа́ндинг (оммавий молиялаш, ингл. сrowd funding, сrowd — «омма», funding — «молиялаштириш») —Одамлар ўз хоҳишлари билан бошқа одамлар ёки ташкилотларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ўзларининг пуллари ёки бошқа заҳираларини, одатда Интернет орқали, биргаликда тўплашлари. Йиғилган пуллар турли мақсадларда – табиат фалокатларида жабр кўрганларга ёрдам бериш, мухлислар, сиёсий ташкилотларни қўллаб-қувватлаш, стартап компаниялар ва кичик тадбиркорликни молиялаш ва бошқаларга сарфланиши мумкин.