Суд саратондан вафот этган аёл оиласига 72 миллион доллар товон пули тайинлади

Жамият 24 Февраль 2016 4447

Ҳакамлар ҳайъати Johnson & Johnson компаниясини фирибгарликда ҳамда уларнинг маҳсулоти соғлиққа тузатиб бўлмас зиён етказиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни яширганликда айбдор деб топди.

"Миссури штати суди косметик маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи йирик Johnson & Johnson компанияси зиммасига рак туфайли дунёдан кўз юмган аёл оиласига 72 миллион доллар миқдорида товон пули тўлаб бериш мажбуриятини юклади. Сент-Луис шаҳри ҳакамлар ҳайъати шундай қарорга келишди", деб хабар беради Reuters агентлиги.

Алабама штати Бирмингем шаҳрида яшаган Жаклин Фокс 2015 йилнинг октябрь ойида 62 ёшида тухумдон саратони туфайли оламдан ўтгач, унинг қариндошлари Johnson & Johnson га қарши даъво аризаси билан мурожаат этишган. Уларнинг фикрича, марҳума 35 йил давомида ушбу компания маҳсулотлари, жумладан жинсий гигиена ва болалар упасидан доимий равишда фойдаланиб келгани учун касаллик пайдо бўлган ва ривожланиб борган.

Johnson & Johnson суд қароридан норози эканликларини эълон қилдилар, аммо шикоят билан мурожаат қилишларини аниқ билдирмадилар.

Johnson & Johnson компаниясига қарши юзлаб аризалар келиб тушади. Жабр кўрганларнинг фикрича, компания ўз савдоси ҳақида қайғуриб, баъзи маҳсулотлари саратон чақириши мумкинлигини мижозларидан яшириб келган. Фокс оиласининг даъвоси Америкада илк бор Johnson & Johnson компаниясидан товон ундирилиши билан якунланди.

1886 йили асос солинган Johnson & Johnson дунёдаги энг йирик косметик, санитар-гигиеник ва тиббиёт ускуналарини ишлаб чиқарувчи компаниялардан биридир. АҚШнинг энг катта корхоналари рўйхатида 37-ўринни эгаллайди. 2014 йилда компаниянинг пул айланмаси 74 миллиард долларни ташкил этган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар