Бугун, 24 февраль куни, америкалик актёр Билли Зейн 50 ёшни қарши олди.

У ўзининг 30 йиллик ижоди давомида 140дан ортиқ кинокартиналарда суратга тушган. Улар орасида “Твин-пикс”, “Мафтун инсонлар” каби сериаллар ҳам мавжуд бўлиб, у кўпроқ фильмларда ҳам иштирок этган.

Ролларни танлаш чоғидаги доимо иккиланиши Ув Болл билан “Қонли Рейн” (“BloodRayne”) фильмида ҳамкорликда ишлашига ҳам олиб келган. Лекин унинг томошабинлар хотирасида муҳрланиб қолган образлари саноқли.

Билли Зейн ёш пайтида Роберт Земикснинг “Келажакка қайтиб” фильмида, Биффнинг гугурт лақабли дўстини гавдалантирган. Тўрт йилдан сўнг эса, вақтлар аро саргузаштлар ҳақидаги шов-шувли фильмининг иккинчи қисмида ҳам суратга тушади.

Аммо Билли Зейнни танитган роли Жеймс Кэмероннинг “Титаник” фильмидаги бадавлат Каледон Хокли образидир. Мазкур фильмда у Кейт Уинслет қаҳрамонининг қаллиғи сифатида роль ижро этган. Аммо латофатли Роуз Жекни (Леонардо ДиКаприо)ни севиб қолади. “Титаник” айсбергга урилиб, сувга ғарқ бўлади, Жек ҳам ҳалок бўлади, Каледон эса бир амаллаб тирик қолади. Лекин у ўзининг худбинлиги ва ҳалокат чоғидаги қилмиши туфайли Роуздан айрилади. Фильм мисли кўрилмаган машҳурликка эришган бўлса-да, Билли Зейн билан бир қаторда Леонардо ДиКаприонинг “Оскар” мукофотига номзоди қўйилмаганди.

«Келажакка қайтиб-2» (1989)

Билли Зейн «Орландо» фильмида (1992) 

«Твин-Пикс» (1990–1991)

«Намунали эркак» (2001)

«Blue World Order» (2015)

«Клеопатра» (1999)

Билли Зейн, 2016 йил