Туркия ҳукумати Анқарадаги теракт ижрочиси шахсини тасдиқлади

Жаҳон 24 Февраль 2016 8522

Туркиялик мутахассислар Анқарада 17 февраль куни содир этилган, 28 кишининг ўлимига сабаб бўлган терактни содир этган ҳудкуш-террорчи шахси тасдиқланди. У Туркия фуқаролигига эга Абдулбоқи Сомер бўлиб чиқди. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар тарқатган.

Муса Сомер, террорчининг отаси ОАВда тарқатилган ўғли суратини таниган. Унинг танасидан олинган ДНК таҳлиллари ҳам шуни тасдиқлаган.

Маълумотларга кўра, Абдулбоқи Сомер террорчилик ташкилотига 2005 йили, 16 ёшлигида аъзо бўлган.

Портлашлар 17 февраль куни содир этилди. Анқарада ҳарбийлар ётоқхонаси олдига қўйилган автомобиль портлатилган. Теракт оқибатида 28 киши ҳалок бўлган, 60 дан кўпроқ одам жароҳат олган.

Аввалига бу теракт учун суриялик қочқин Солиҳ Нажар айбдор сифатида қаралганди. Кейинроқ, унинг номи остида Абдулбоқи Сомер чегарани кесиб ўтгани маълум бўлди.

Курд жангарилари Анқарадаги теракт учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

Кўпроқ янгиликлар