Си Цзиньпиннинг турмуш ўртоғи Пэн Лиюань халқ қўшиқларини моҳирона ижро этиш билан машҳур. У 1980 йилларда Хитойда магистратура тизими киритилгандан кейин “Анъанавий мусиқа” соҳасида магистр даражасига биринчилардан эришган қўшиқчидир.

Ёрқин ва жўшқинлиги учун халқ орасида Пионгул Феяси номи билан шуҳрат қозонган. Пионгул – Хитойда имтераторлар рамзи, гўзаллик ва ҳиссиётлар тимсоли сифатида алоҳида ҳурмат билан эъзозланади.