«Бавария» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛнинг нимчорак финалида «Ювентус» билан кечган ва 2:2 ҳисобида якунланган ўйинидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Бу турнирдаги иккита кучли жамоа ўртасидаги баҳс бўлди ва шогирдларим қайд этган натижадан хурсандман. Биламан, бу мамлакатдагилар футболда биринчи ўринда жисмоний устунликка эътибор қаратишади. Лекин шогирдларим жисмонан тенгма-тенг курашишди ва тўпни назорат қилишди. Албатта биз Италияга «Юве»нинг ўз дарвозамизга биронта зарба бермаслигига умид қилиб келмагандик.

Погба, Манжукич, Мората, Бонуччи ва менинг севимли футболчиларимдан бири, ўз даврининг энг маҳоратли дарвозабони Буффон каби футболчиларга қарши жиддий кураш кечиши тайин эди. Шунинг учун 90 дақиқа давомида тинмадик. Ғалаба учун ўйнагандик, аммо футболда барчаси истаганингдек бўлавермайди.

Умуман олганда биз яхши ўйин ўтказдик. «Юве» ўтган мавсумда ЕЧЛ финалига чиққанди. Улар турнирда 4 марта ғолиб бўлишган. Бу жамоа Италияда бу мавсумда кетма-кет 13 ўйинда ғалаба қилишди. Ўтган йили улар ЕЧЛда биздан яхшироқ натижа кўрсатишди. Биў ҳаваскор жамоага қарши ўйнамадик. Бугунги натижа кутганимиздек бўлмади, лекин ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим.

Бу натижа чорак финалга чиқишимиз учун етарли бўладими? Билмадим, жавоб учрашувида «Юве» бугунгидан ҳам тажовузкорроқ ўйнайди деб ўйлаяпман. Лекин мен хурсандман. Балки бу кеча фаолиятимдаги энг ажойиб кечадир.

Жавоб ўйинида бошқача бўлади. Рақиб ғалаба учун боради. Ёки 3та гол уришга ҳаракат қилади. Биз ҳам гол уришга ҳаракат қиламиз. Мен уларнинг босими остида қоламиз деб ўйламаяпман. Агар улар қаттиқ ҳужумга ўтишсагина ҳимояланишимиз мумкин.

Умид қиламанки, Мюнхендаги ўйин янада чиройлироқ ўтади», – дейди Гвардиола.

Жамоаларнинг жавоб учрашуви Мюнхенда, 16 март куни ўтказилади.