Ангрен-Поп темирйўл тармоғи қурилиши ўз ниҳоясига етди. Йўлнинг қурилиш ишлари икки йилдан ортиқроқ вақт давомида олиб борилди.

123,1 км узунликдаги Ангрен-Поп темирйўлининг Қамчиқ довонидан ўтган 19,1 километрлик туннели хитойлик мутахассислар томонидан қурилган ва жиҳозланган. Бу йўл Фарғона водийси вилоятларини Ўзбекистоннинг марказий қисми билан ишончли тарзда боғлашга имкон яратади, деб ёзмоқда Anhor.uz

Йўлдаги биринчи поезд Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги муносабати билан,  15 апрель куни юриши мўлжалланмоқда.