2016 йилги Франция Суперкубоги учун учрашув Францияда ўтказилмайди

Спорт 25 Февраль 2016 1348

Франция профессионал футбол лигаси директорлари кенгаши мамлакат Суперкубогининг навбатдаги учрашувини Австрияда ўтказадиган бўлди. Бу ҳақда Le Figaro нашри хабар бермоқда.

Учрашув жорий йилнинг 6 август куни Клагенфуртдаги "Хипо-Арена" стадионида бўлиб ўтади. Стадион ўз бағрига 32 минг мухлисни сиғдира олади.

Айни вақтда чемпионлик масаласи амалда ҳал бўлган. "ПСЖ" 27 турдан кейин 74 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Иккинчи ўриндаги "Монако" эса парижликлардан 24 очко ортда қолиб кетган.

Ҳозирга келиб, Франция кубогининг чорак финалига чиққан 8 жамоа номи маълум бўлган. 2-3 март кунлари "Лорьян"-"Газелек Аяччо", "Сошо"-"Нант", "Сент-Этьен"-"ПСЖ" ҳамда "Гранвиль"-"Марсель" жамоалари ўз ўйинларини ўтказишади.

Агар чемпионлик ва кубок ғолиблиги "ПСЖ"га насиб этса, Суперкубок ўйини чемпион ва кубок финалига чиққан жамоа ўртасида ўтказилади.

Ўтган йили кубокни "ПСЖ" жамоаси қўлга киритганди.

Эслатиб ўтамиз, Франция Суперкубогининг олдинги учрашуви Канаданинг Монреал шаҳрида бўлиб ўтган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар