АҚШ мудофаа департаменти Польшада, Редзиково посёлкаси яқинида ракеталарга қарши мудофаа мажмуаси тизимини қуриш бўйича шартномани имзолади. Бу ҳақда "Радио Полша" радиоси орқали хабар берилган.

Маълум бўлишича, шартнома қиймати 182 млн долларни ташкил қилади. Редзиководаги собиқ ҳарбий аэродром ўрнида қуриладиган базанинг қурилиши ишлари 2018 йил 9 апрелга тугатилиши мўлжалланган.

Бундан ташқари, ОАВ посёлкада аскарлар пайдо бўлгани ҳақида айтмоқда. Базага 300 нафар пиёда аскар ва мутахассислар хизмат кўрсатиши таъкидланган.

Бунлан олдинроқ, Қўшма Штатлар ва Жанубий Корея бир ҳафта давомида Корея ярим оролида ракеталарга қарши мудофаа воситаларини жойлаштириш бўйича музокараларга киришиши ҳақида хабар берилганди.