Австралия ҳарбий харажатлар учун 21 млрд доллар ажратади

Жаҳон 25 Февраль 2016 1126

Австралия ҳарбий соҳа учун харажатлар миқдорини оширади. Кейинги 10 йил давомида бу соҳага 21 млрд доллар сарфланади. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

Мамлакат бош вазири Малкольм Тернбуллнинг маълум қилишича, Австралия ўз флотини кучайтиришни режалаштирган. У кейинги 10 йил давомида флот 9та янги фрегат ва 12та патрул кемаси билан тўлдирилиши ҳақда айтган.

Австралия шунингдек, 2016 йилда 12та сувости кемаси харид қилишни режалаштирган.

Қайд этилишича, Хитойнинг Осиё-Тинч океани минтақасида ўз таъсирини кенгайтираётгани Австралиянинг шундай қадам ташлашига сабаб бўлмоқда.

Бундан олдинроқ, Австралия Мудофаа вахири Марис Пейн ҳукумат АҚШдан Яқин Шарқда террорчиларга қарши курашни кенгайтиришини сўраши ҳақида маълум қилганди.

Кўпроқ янгиликлар