Австралия Индонезияда терактлар содир этилиши мумкинлигидан огоҳлантирди

Жаҳон 25 Февраль 2016 1111

Австралия ҳукуматининг расмий сайтида сайёҳларни огоҳлантириш мақсадида тавсиянома нашр қилинди. Унда австралияликлар Индонезияда содир этилиши мумкин бўлган терактлардан огоҳ қилинган.

"Гувоҳлардан олинган маълумотлар асосида жангарилар Индонезияда бир қатор ҳужумлар содир этиш режаси ҳақида огоҳлантирамиз", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бундан олдинроқ Австралия ҳукумати Малайзияда теракт содир этилиши эҳтимолидан огоҳлантирганди.

Кўпроқ янгиликлар