Ливиядаги ихтилофнинг барча томонлари охирги икки йил давомида ҳарбий жиноятлар амалга оширган ва инсон ҳуқуқларини бузган, деб айтилмоқда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси сайтида чоп этилган ҳисоботда.

"Бу ҳисоботда энг қизиғи – Ливияда ҳукмронлик қилаётган умуман жазоланмаслик ва суд ишларини юритишда мунтазам қоидабузарликлардир", деб айтди инсон ҳуқуқлари ташкилоти олий комиссари Зайд Раъд ал Ҳусайн.

Ҳисоботда асирларнинг қатл этилиши, қотилликлар, қийноққа солишлар, одамларни ўғирлаш, тинч аҳолига ҳарбий зарбалар бериш ҳамда болалар билан шафқатсиз муносабатда бўлиш каби жиноятлар ҳақида ҳам айтилган.