26-28 февралда қишки спорт турларининг "Чимён-Экстрим" фестивали Тошкент вилояти Бўстоқлик туманидаги Чимён тоғларида бўлиб ўтади.

Жорий йилда фестивалдан чанғичи ва сноубордчиларнинг слалом, бордер-кросс ва ски-кросс форматларидаги мусобақалари, Big Bear Freestyle кўргазмали чиқишлари ва парапланерчиларнинг чиқишлари ўрин олган.

"Чимён-Экстрим" фестивали "Чимён оромгоҳи" соғломлаштириш маркази ва "12 булоқ" тоғ-чанғи спорти ҳаваскорлари клуби негизида бўлиб ўтади.

Фестиваль Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимияти, Экстремал ва тоғ туризми федерацияси, Қишки спорт турлари уюшмаси ва Қишки ва мураккаб техник спорт турлари Республика олий спорт маҳорати мактаби томонидан ташкил этилмоқда.