Doro компанияси кексаларга ғамхўрлик қилади

Технология 25 Февраль 2016 1209

Швециянинг Doro компанияси ёши улуғ фойдаланувчилар учун қурилмалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

MWC 2016 кўргазмасида компания ота-оналар, бувилар ва буваларнинг замонавий технологиялар билан муносабатини яқинлаштирувчи янги смартфонни тақдим этди.

Бу қурилма ўзининг жуда оддий интерфейси билан ажралиб туради: бошланғич экранда фақатгина “Қўнғироқ қилиш”, “Кўриб чиқиш” ва “Юбориш” буйруқлари ўрнатилган. 

Doro мутахассислари шуни тушунишадики, ёши катта инсон учун дастурларни чуқур ўрганиш қийин. Тақдим этилган қурилмада эса суратни жўнатиш учун “Юбориш” тугмасини босиш кифоя қилади. Қийин вазиятлардан қочиш учун, созлаш менюлари ҳам тушунарли ва содда равишда тузилган.

Смартфоннинг энг муҳим жиҳатларидан бири бу яқинлар билан мулоқотни осонлаштирувчи Connect & Care программаси ҳисобланади. Мисол учун, агар фойдаланувчига уй ишлари бўйича ёрдам керак бўлса, программа махсус хабар жўнатади. Яна бир муҳим жиҳатлардан бири, бу қурилманинг орқа панелида жойлашган тезкор “ёрдам тугмаси”.

Doro смартфони АҚШда шу йилнинг охирида сотувга чиқарилади. Қурилманинг нархи ҳақида маълумот йўқ, лекин Connect & Care программаси учун ойига 3 доллар тўлаш керак.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар