Ерда яшаган энг қадимги жонзот аниқланди

Жамият 25 Февраль 2016 5666

Дунёнинг энг қадимги жонивори оддийгина денгиз гупкаси экани маълум бўлди.

Массачусетс технология институти тадқиқотчилари шундай хулосаага келишган.

Улар ўтказган генетик таҳлил тошларда топилган 640 миллион ёшли органик молекулаларни айнан гупкалар берганини тасдиқлади.

Тадқиқотчилар ўз мақоласини Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этишди.

Жонзотларнинг тошга айланган кўплаб қолдиқлари қарийб 540 миллион йил аввал бошланган кембрия эрасига бориб тақалади.

Геологик стандарт бўйича бир оддий ҳужайранинг мураккаб кўп ҳужайрали организмга (“кембрия портлаши” деб аталувчи) тез ўтиши олимларда ҳанузгача савол туғдирмоқда.

Америкалик тадқиқотчилар холестерин модификациясидан бири ҳисобланмиш липид 24-изопропилхолестан – молекульяр жонзот қолдиғи билан ишлашди. Бу молекулалар кембрия ва докембрия турларида юқори миқдорда мавжуд.

Шунингдек, 24-изопропилхолестанни 640 миллион ёшли Уммондан келтирилган тошда топишди.

Мазкур липид баъзи бир замонавий сув ўтлари ва гупкаларни ишлаб чиқаради. Олимлар генларни 30 хил организмлар – ўсимлик, қўзиқорин, сув ўтлари ва гупкалар билан солиштириб кўришди. Керакли ген (SMT) фақатгина губка ва сув ўтларида бир неча кўринишларда топилган.

Ниҳоят, биологлар гупкаларнинг қўшимча нусхаси (SMT) cув ўтларидан аввалроқ – айнан 640 миллион йил олдин пайдо бўлганини аниқлашди. Шу ўринда маълум бўладики, гупкалар Ер сайёрасининг энг қадимги жонзотлари саналади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34784 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73286 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10834 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137955 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 724 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2754 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1626 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2009 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар