Европарламент аъзолари кўпчилик овоз билан Европа Иттифоқини Саудия Арабистонига қурол-аслаҳа етказиб беришга эмбарго киритишга чақирувчи резолюциянинг қабул қилинишига овоз беришди. Бу ҳақда резолюциянинг қабул қилиниши ташаббусини билдирган парламент гуруҳи вакилига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

Таъкидланишича, бу резолюция Брюсселда Европарламент ялпи сессиясида қабул қилинди.

Аввалроқ ОАВда Саудия Арабистони Сурия мухолифатига ракеталар етказиб бериши мумкинлиги маълум қилинганди.