Маҳфий операцияда махсус хизмат кучлари, шунингдек, мамлакат мудофаа вазирлигининг ҳарбий жосуслик хизматчилари сирли тарзда харакат қиладилар.

Франция мудофаа идораси вакилининг фикрича, Ливияда ошкора ҳарбий қарама-қаршиликларнинг олдини олиш ва киши билмас ҳолда харакатланиш лозим. Мамлакатга очиқ-ойдин интервенция (аралашув) дан тийилиш керак.