Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 22 февралдаги фармони билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Меҳнат вазирлигига ўзгартирилди. 24 февралда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг қарори билан янги вазирликнинг структураси тасдиқланди.

Вазирликнинг марказий аппарати структурасидан вазирнинг биринчи ўринбосари лавозими олиб ташланди (вазирда битта ўринбосар бўлади), Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги, Қорақалпоғистон Меҳнат вазирлиги, меҳнат бўйича Тошкент шаҳри ва вилоятлар бош бошқармалари ҳамда туман бандлик марказлари ходимлари сони оптималлаштирилди.

Янги вазирлик структурасидаги муҳим ўзгаришлардан бири Меҳнат вазирлиги марказий аппарати структурасида Меҳнат ва халқаро алоқалар халқаро ташкилоти билан ишлаш бўйича сектор ва Ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилиш секторининг яратилиши ҳамда алоҳида бошқармаларнинг функциялари кенгайтирилиши бўлди. Барча ўзгаришлар меҳнат ва аҳолини бандлик билан таъминлаш органларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган.

Қарорга кўра, икки ой ичида вазирлик ва унинг таркибига кирувчи ташкилотлар бошқарув персонали аттестацияси ўтказилади ва унинг натижаларига кўра, вазирлик "юқори малакали, замонавий талабларга жавоб берувчи раҳбар ходимлар ва мутахассислар" билан бутланиши керак.

Аввалги вазирликнинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва тиббий-ижтимоий ёрдам бўйича вазифалари Соғлиқни сақлаш вазирлигига, ижтимоий нафақаларни белгилаш ва тўлаш ҳамда эҳтиёжмандларга моддий ёрдам тўлашни мониторинг қилиш бўйича вазифалари Молия вазирлигига топширилди.