Жиззах цемент заводи Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллик шодиёнаси арафасида ишлаб чиқариш қувватини 1 миллион тоннагача кенгайтириш лойиҳасини якунлайди.

35,8 миллион доллар қийматидаги ушбу лойиҳанинг 62 фоизи тугалланган. Зарур ускуналарнинг ярмидан кўпи олиб келинган ва йилига 260 минг тонна сифати яхшиланган цемент ишлаб чиқариш имконини берувчи бошқа шартлар бажарилди ҳамда зарур шароитлар яратилди.
“2016 йили 97 фоиз оқ цемент ва 14 фоиз портландцемент экспорт қилмоқчимиз”, -дейди цемент заводи директори Ойбек Зуфаров.