Лукашенко Путинга Дмитрий Анатольевич деб мурожаат қилди

Жаҳон 25 Февраль 2016 12452

Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия президенти Владимир Путин билан Минскдаги кенгайтирилган тартибдаги учрашувда Путинни Дмитрий Анатольевич деб янглиш атаб юборди.

Маълум қилинишича, бу қизиқ воқеа Беларусь президенти учрашувни очаётганда юз берди. "Ҳурматли Дмитрий Анатольевич", деб ўз сўзларини бошлади Лукашенко Путинга мурожаат қилиб. Ушбу ҳолат чоп этилган видеода Лукашенко бу сўзларни айтгандан кейин бироз талмовсираб нега бундай бўлганини тушунтириб беришга уринган.

Бироқ Путин Лукашенконинг гапини бўлиб, юз берган воқеага ҳазил билан жавоб берди. "Мен тушунтириб бераман. Ахир пуллар ҳаммаси у ердада", деб айтди Путин бюджет молиялаштириши тақсимлаши билан Россия ҳукумати шуғулланишини назарда тутиб ҳамда Дмитрий Медведев ва Россия ҳукумати аъзолари ўтирган томонга ишора қилиб қўйди.

Лукашенко шундан кейин нутқини давом эттирди. "Ҳурматли Владимир Владимирович, ҳурматли Дмитрий Анатольевич, ҳурматли дўстлар", деб ўз нутқини бошқатдан бошлади Лукашенко.

Лукашенко ва Путиннинг кенгайтирилган тартибдаги учрашуви Иттифоқдош давлатлар олий кенгаши йиғилиши олдидан бўлиб ўтди. Ундан аввал икки давлат етакчиси бирга-бир учрашган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53520 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69090 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36429 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20935 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79412 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61353 Жамият
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 89 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 422 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 403 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 206 Жамият
Кўпроқ янгиликлар