Malaysia Airlines ҳалокатга учраган Boeing йўловчиларининг яқинларига товон тўлашга ваъда қилди

Жаҳон 25 Февраль 2016 1342

Malaysia Airlines компанияси 2014 йил март ойида MH 370 рейси фожеасида йўқолган йўловчиларнинг қариндошларига компанияда содир бўлаётган қайта шаклланишга қарамасдан барча товон пулларини тўлаш масъулиятини ўз зиммасига олади, маълум қилди компания вакили Муҳаммад Фаиз Азмий.

Монреал конвенциясига биноан, 8 мартда ўз ниҳоясига етадиган, фожеадан кейин икки йил давомида жабр кўрган йўловчиларнинг яқинлари ва қариндошларини тергов ишларидан доимий огоҳлантириб турди, хабар беради ТАСС.

Малайзия Boeing самолёти Куала-Лумпур-Пекин йўналиши бўйича рейсини амалга ошираётганди, икки соатдан сўнг лайнер билан алоқа узилган. Бортда 227 йўловчи ва экипажнинг 12 аъзоси бўлган. Малайзия ҳукумати самолёт ҳалокатга учрагани ва унинг бортидаги барча ҳалок бўлганини расман тан олди.

Ҳозирги пайтда қидирувлар таҳминан 120 кенгликда Австралия қирғоқларидан ғарбда жойлашган майдонда олиб бориляпти. 80 минг кв.кл. ўрганиб чиқилди. Ўшандан буён олиб борилган қидирув ишлари давомида Ҳинд океани Реюньон француз оролида самолёт қанотининг бир бўлакчасигина топилган.

Кўпроқ янгиликлар