Mars ўз маҳсулотларини Ўзбекистондан ортга қайтариб олмайди

Иқтисодиёт 25 Февраль 2016 12007

Шу кунларда Mars компанияси маҳсулотларидан топилган бегона жисм (пластик бўлак) билан боғлиқ хабар бутун дунё бўйлаб яшин тезлигида тарқади.

Мазкур воқеа сабабли Mars компанияси кондитерлик маҳсулотларидан маълум бир миқдорининг хорижга чиқишини тўхтатиб қўйган. Компания бу ҳақида берган расмий ахборотида бир неча давлатлар, шу жумладан, Ўзбекистонга ҳам хавфли шоколадлар жўнатилмаганини маълум қилди.

"Гарчи бундай камчилик билан боғлиқ фақат бир ҳолат қайд этилган бўлсада, Нидерландиядаги заводда чиқарилган маҳсулотлар ортга қайтарилади. Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Молдова, Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонга бу завод маҳсулотлари етказиб берилмаган", дейилади компания хабарида.

Шунингдек, хабарда Украинага юборилган Snickers батончикларининг айрим партиялари қайтариб олиниши ҳақида ҳам ёзилган.

Компания маҳсулотидан пластик бўлаги топилгач, Mars, Snickers, Milky Way ва Celebrations каби ширинликлар муҳокамалар мавзусига айланди. Мурожаатларнинг ҳаддан ортиқ даражада кўпайиши туфайли компаниянинг расмий сайти маълум муддат ишламай қолган. Шу сабабли ишлаб чиқарувчилар махсус расмий чиқиш орқали харидорлардан узр сўради.

Латвияда сотувдан Mars ва Snickers шоколадлари қайтарилиб олинмоқда

Mars шоколадлар ичидан чиққан пластик туфайли 55 мамлакатдан маҳсулотларини қайтариб олмоқда

Германия Mars ва Snickers’ни пластик топилганлиги туфайли ортга қайтармоқда

Кўпроқ янгиликлар