Moody’s "Алоқабанк" ва "Асака" банк рейтингини тасдиқлади

Ўзбекистон 25 Февраль 2016 2455

Халқаро рейтинг агентлиги Moody’s Investors Service 12 февраль 2016 йили «Алоқабанк» АЖ нинг халқаро рейтингини тасдиқлади.

Ушбу баҳоларга биноан, миллий валютада депозит воситалар рейтинги – «В1», чет эл валютада депозитлар қиймати рейтинги – «В2», ҳамма рейтинглар бўйича эса “Барқарор” баҳо билан белгиланди.

Рейтинг агентлиги тадқиқотчилари банк рейтингини аниқлашда капиталлаштиришнинг асоси, барқарор иқтисодий кўрсаткичлар ва капиталнинг етарлилиги каби омиллар таяндилар.

Шунингдек, 17 февраль куни Moody’s Investors Service халқаро рейтинг агентлиги “Асака” акционерлик тижорат банкининг рейтинги “Барқарор” деб маълум қилди.

Банкнинг умумий активлари 2016 йил 1 январь ҳолати бўйича 7 404,6 миллиард сўм, умумий капитали - 915,7 миллиард сўм, кредит қўйилмалари ва лизинг ҳажми – 3 422,9 миллиард сўмни ташкил этди. Кредит портфелидаги узоқ муддатли кредитлар 3 047,5 миллиард сўм, жумладан инвестицион кредитлар – 2 612,0 миллиард сўмни ташкил этади.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 57020 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5773 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 114345 Жамият
Венесуэла собиқ бош прокурори мамлакатдан чиқиб кетди
12:40 43 Жаҳон
Фото: Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Tesla компаниясининг энг арзон модели Model 3 ҳақидаги асосий фактлар
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Ҳаракатлар зое кетмади, аммо Аллоҳнинг тақдири экан...
12:10 6615 Жамият
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 1524 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 1351 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар