Англиялик қўшиқчи Адель нуфузли Brit Awards 2016 мусиқий мукофотида "Энг яхши альбом" йўналишида бош совринни қўлга киритди.

Адель бу совринга 2015 йилда чиқарган "25" деб номланган альбоми учун сазовор бўлди. Адель, шунингдек, "Энг яхши британ ижрочиси" деб тан олинди, "Жаҳон муваффақияти" йўналишида ғолиб бўлди ҳамда унинг "Hello" қўшиғи "Йил сингли" деб тан олинди. Аделнинг номзоди 5 йўналишга қўйилган эди, қўшиқчи ундан 4 тасида ғолиб бўлди.

"Бу альбомни яратиш ҳақиқатда жуда қийин бўлди", деб айтди қўшиқчи миннатдорчилик нутқида ва ўз турмуш ўртоғига ташаккур билдирди.

Brit Awards мукофоти Буюк Британияда бўлиб ўтади ва АҚШда ўтказиладиган "Грэмми" мукофотининг британ муқобили ҳисобланади.