Қозоғистонда биринчи McDonald's ресторанлари очилади

Жаҳон 25 Февраль 2016 2807

Яқин 2-3 йилда Қозоғистоннинг бир қатор шаҳарларида тахминан 15 та McDonald's ресторани очилади, деб маълум қилди McDonald's’нинг Қозоғистонда франчайзинг ҳуқуқига эга бўлган тадбиркор Қайрат Бўронбоев.

Бўронбоевнинг айтишича, McDonald's’нинг 200 кишига мўлжалланган Қозоғистондаги биринчи ресторани Остонада 8 мартда очилади. Бу ресторанда 200 дан кўпроқ иш ўрни яратилади. Ушбу ресторанга инвестициялар ҳажми 3,5 млн долларни ташкил қилмоқда. "Харажатни қоплаш борасида гапирадиган бўлсак, бизда барча лойиҳалар харажатни қоплаш муддатига эга, барча ресторанлар харажатларни қоплай олади, ҳаммаси биз яна нечта ресторан қуришимизга боғлиқ" деб айтди Бўронбоев.

Жорий йилнинг биринчи ярмида Олмаотада иккинчи ресторанни очиш режалаштирилмоқда.

"Ресторанлар учун асосий маҳсулотларни Россия корхоналари етказиб беради. Россияда деярли барча зарурий маҳсулотлар ишлаб чиқарилади, баъзи маҳсулотлар Европадан олинади. Ресторанлар ривожланишига қараб кейинчалик масаллиқларни ўзимида ишлаб чиқаришимиз мумкин", деб айтди Бўронбоев.

Бўронбоев, шунингдек, Беларусда ҳам McDonald's франчайзингига эга.

Дунёда энг йирик ресторанлар тармоғи McDonald's 100 дан ортиқ давлатдаги 35 мингдан қўпроқ ресторанни бирлаштиради ва ҳар куни 70 млн дан кўпроқ мижозга хизмат кўрсатади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22648 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24744 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12756 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54036 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 845 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1121 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 981 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 2525 Спорт
Кўпроқ янгиликлар