Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси: террорчилар ўз таъсирини Марказий Осиёга ёймоқчи

Ўзбекистон 25 Февраль 2016 10296

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасида Россияда нишонланадиган 23 февраль – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган қабулда Россия элчиси Владимир Тюрденев ўз нутқида бугунги кунда террорчилик гуруҳлари ўз таъсирини нафақат Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларига, балки бошқа ҳудудлар, жумладан Марказий Осиёга ёйишга уринмоқда, деб айтди.

Элчининг айтишича, шу муносабат билан Россия бунга қарши туриш учун ўз ҳамкорлари, жумладан Марказий Осиё давлатлари билан тегишли алоқаларни жадаллаштирмоқда.

"Биз бу ёвузлик билан самарали курашиш учун бутун жаҳон ҳамжамияти сайъ-ҳаракатлари бирлашиши лозимлигини таъкидлаймиз, бу жараённи сиёсийлаштирмасдан ва дастлабки шартларсиз кенг коалиция шакллантиришни таклиф қиламиз", деб айтди Тюрденев.

Тюрденевнинг таъкидлашича, террорчилик давлат чегаралари, халқаро ҳуқуқ ва замонавий тамаддун қадриятларини тан олмайди. Бунинг ёрқин исботлари бутун дунё бўйлаб улар томонидан уюштирилаётган қатор портлашлар, асирларнинг намойишкорона қатл этилиши, минглаб қурбонлар бўлмоқда. Террорчилар барча дунё динларининг бир неча асрлик қадриятларини изчиллик билан йўқ қилмоқда. Уларнинг ваҳшиёна ҳужумлари давлатларнинг қонуний манфаатлари, уларда яшовчи халқларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, бутун инсониятга хавф солмоқда, деб айтди Россия элчиси.

"Бундай шароитларда узоқ сарҳадларда давлатимизнинг хавфсизлигини таъминлаётган Россия қуролли кучларининг роли ва жавобгарлиги анча ошади. Россия халқаро ҳуқуқларга тўлиқ амал қилган ҳолда ҳаракат қилиб, Суриядаги террорчилар инфратузилмаларига ҳаво ва ракета зарбаларини самарали амалга оширмоқда. У ерда Суриянинг қонуний ҳукумати илтимоси билан ҳаракат қилаётган ҳарбий-коинот кучларимиз энг ностандарт вазифаларни бугунги кундаги замонавий жанговар армияларга хос тарзда қатъий, профессионал ва мардонавор бажаришга тайёрлар", деб таъкидлаб ўтди Тюрденев.

Манба: Sputnik

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72051 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37411 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21683 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81643 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62029 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1939 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1286 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1094 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 465 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 813 Маданият
Кўпроқ янгиликлар