90 ёшли аёл 60 йил бирга яшаган турмуш ўртоғидан айрилганидан сўнг, шифокорлар унга мудҳиш ташхис қўйишди. У бачадон саратонига чалинган эди. Лекин шунга қарамай, Норма даволанишдан воз кечиб, АҚШ бўйлаб саёҳатга отланди.

Шифокорлар унга зудлик билан давомли кимётерапиялар орқали операция қилиш зврурлигини айтишди. Аммо Норма уларга жавобан шундай деди: “Мен 90 ёшдаман. Кетаман”. У худди шундай йўл тутди ва барчани ҳайратда қолдирди.

Норманинг фарзандлари автофургонда яшашади ва улар аёлнинг қарорини 100 фоиз қўллаб-қувватлашди.

Сўнгги олти ой давомида Норма мамлакатлар бўйлаб ўз оиласи билан ҳеч қандай оғриқ ва кўнгилсизликларсиз саёҳат қилган эди. Бундан кўринадики, саратон ремиссия ҳолатида йўқолади.

Унинг шифокоридан аёл тутаётган йўл масъулиятсизлик эканини айтишганида, у шундай жавоб берди: “У шундай самарали даволаниш услубини танлади. Унга оқ йўл тилайман”.

Жуссаси кичик бу қария янги саргузаштлар, таассуротлар ва қувончли онлар учун АҚШга жўнаб кетди.

Энг унитилмас ҳодисалардан бири бу унинг ҳаво шарида Флорида устидан учиб ўтгани бўлди. Нормани савтга ўтказишаётганида ўзини кулишдан тия олмади.

Норма хоним кўплаб истироҳат боғларини сайр қилди. У ўзи учун Янги Орлеанни кашф этди, ҳиндулар билан бирга маросимда қатнашди. Шунинг баробарида, у сира ҳам умри тугаб бораётган инсонга ўхшамас эди.

Норманинг қимматбаҳо маслаҳати: “Нима бўлишига қарамай, яшашда давом этинг. Бу мушкул иш эмас”.