2016 йилнинг 5 апрелидан бошлаб Тошкентдан Ригага авиапарвозлар ҳафтасига 3 марта амалга оширилиши жорий қилинади.

«Ўзбекистон ҳаво йуллари» МАК Тошкент-Рига бўйлаб ҳафтасига уч марта мунтазам парвозлар йўлга қўйилишини маълум қилади», дейилади компания сайти хабарида.

Тошкент-Рига-Тошкент рейслари ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва якшанба кунлари амалга оширилиши айтилган. Бунгача рейслар ҳафтасига 1 марта амалга ошириб келинаётганди.

Авиарейслар жадвали компания сайтида эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 30 октябридан Тошкент-Рига йўналиши бўйлаб мунтазам парвозлар бошланганди.