24 февраль куни Дин ишлари бўйича қўмитада раиси Ватикан давлатининг Ўзбекистондаги элчиси И.Юрковични қабул қилди.

"Ватиканнинг Ўзбекистондаги элчиси Иван Юрковичнинг дипломатик фаолияти якунланди", деб хабар қилади қўмита ахборот хизмати.

Учрашув давомида И.Юркович Ўзбекистонда динлараро бағрикенгликнинг ва миллатлараро тотувлик барқарорлигини, ушбу соҳада олиб борилаётган давлат сиёсатини яна бир бор юқори баҳолаб, жаҳон ҳамжамиятига намуна бўлиши кераклигини таъкидлади.

Қўмита раиси О.Юсупов ҳам элчига Ўзбекистондаги диний бағрикенглик барқарорлиги умумий ишига Католик черкови томонидан ҳисса қўшиб келгани, диний соҳага оид турли тадбирларда фаол қатнашиб келгани учун миннатдорчилик билдириб, келажак фаолиятида муваффақиятлар тилаб қолди.