Барселона" футбол жамоаси ва ЮНИСЕФ ташкилоти ҳомийлик келишувини 2020 йилгача узайтиришга келишиб олдилар, деб хабар бермоқда Marca нашри.

Янги шартнома шартларига кўра, каталон клубининг БМТнинг Болалар жамғармасига хайр-эҳсон қиладиган пули 500 минг еврога кўпаяди, яъни жамоа ҳар йили жамғармага 2 млн евро ўтказиб беради.

"Бу келишув болаларга анча ёрдам бериши керак. Мен клубнинг собиқ президенти Лапортега бундай ташаббуси учун миннатдорман. Болалик – барчамиз учун мураккаб даврдир ва спорт болаларнинг шаклланишида ҳал қилувчи роль ўйнашини истаймиз", деб айтди "Барса" президенти Хосеп Мария Бартомеу.