Араб миллатига мансуб эркак Дубайда ўз хонадошини ўзидан хонада чекмаслигини сўрагани учун пичоқлаб қўйди.

Амирликдаги Барраҳа туманининг ҳукумат биносида қўриқчи бўлиб ишловчи 42 ёшли эркак хонадоши тамакини ёндириб, унга ташқарида чекиши кераклигини айтганида қаттиқ дарғазаб бўлади.

“Марҳумнинг дўсти талвасага тушиб қолган эди. У пичоқни олиб, хонадошини жони чиққунича уради ва сўнгра қочиб кетади. Кейинроқ айбдор полиция томонидан қўлга олинди”, - дея хабар беради Emarat Alyoum daily нашри.

Хабарда ёзилишича, полиция аввалига жиноятни амалга оширишда улар билан бир бинода яшовчи бошқа гумондорни қидирувга берган.