Дунёнинг яшаш учун энг яхши шаҳарлари рейтингида Тошкент 205-ўринда қайд этилди

Ўзбекистон 26 Февраль 2016 7043

Тошкент шаҳри Mercer консалтинг компанияси томонидан тузилган, яшаш учун дунёнинг энг яхши шаҳарлари қайд этилган рўйхатда 205-ўринда қайд этилди. Рўйхатда дунёдаги 230та шаҳар ўрин олган.

Mercer (Mercer Quality of Living Survey) 18 йилдан буён дунёдаги мегаполисларни яшаш шароитларини баҳолаш билан шуғулланиб келади. Рейтингда 10та мезон, жумладан, сиёсий барқарорлик, соғлиқни сақлаш, таълим, жиноятчилик даражаси, бўш вақт тақсимоти ва транспорт хизмати кабилар инобатга олинади.

МДҲ давлатлари бўйича энг яхши натижани Литва пойтахти Вильнюс қайд этган (79 ўрин). Шунингдек, Таллин (Эстония, 89 ўрин), Рига (Латвия, 90 ўрин), Москва (РоссияЮ 167 ўрин) ва Санкт-Петербург (Россия, 174 ўрин), Киев (Украина, 176 ўрин), Тбилиси (Грузия, 188 ўрин), Минск (Беларусь, 190 ўрин), Боку (Озарбойжон, 197 ўрин), Ашхабод (Туркманистон, 208 ўрин), Бишкек (Қирғизистон, 210 ўрин), Душанбе (Тожикистон, 214 ўрин).

Рўйхатдаги биринчи ўрин Венага тегишли. Австрия пойтахтидан кейин Цюрих (Швейцария), Окленд (Янги Зеландия), Мюнхен (Германия), Ванкувер (Канада), Дюссельдорф (Германия), Франкфурт (Германия), Женева (Швейцария), Копенгаген (Дания) ва Сидней (Австралия) каби шаҳарлар жойлашган.

Бу борада энг охирги ўринда эса Бағдод (Ироқ) қайд этилган. Шунингдек, Банги (МАР), Сано (Яман), Порт-о-Пренс (Гаити), Хартум (Судан), Нжамена (Чад), Дамашқ (Сурия), Браззавиль (Конго республикаси), Киншаса (Конго) ва Конакри (Гвинея) каби шаҳарлар рейтингнинг қуйи ўринларида келтирилган.

Дунёнинг яшаш учун энг яхши шаҳри аниқланди

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53182 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4772 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 108717 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10468 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20864 Ўзбекистон
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 4 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 51 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 491 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 521 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3007 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар