Еadaily: Тожикистон — Пентагоннинг Марказий Осиёдаги бош ҳамкори

Жаҳон 26 Февраль 2016 7934

Пентагон томонидан 2016-2017 йиллар учун Марказий Осиё давлатларининг террорчиликка қарши кураши учун сўралган 50 млн доллардан катта қисмини Тожикистон олади, деб хабар бермоқда Afghanistan Today нашри.

АҚШ мудофаа вазирлиги томонидан маълум қилинган ҳужжатда маблағлар толиблар, ИШИД ва Марказий Осиёдаги бошқа террорчилик гуруҳлари фаолиятига қарши курашиш учун йўналтирилади ва минтақадаги барқарорликка кўмак бериши айтилган. Пентагон минтақадаги асосий ҳамкори сифатида Тожикистонни айтган, деб маълум қилмоқда Еadaily нашри.

АҚШда Террорчиликка қарши курашишни қўллаб-қувватлаш дастурини (Counterterrorism Partnerships Fund) амалга ошириш 2014 йилдан бошланган. Пентагон томонидан сўралган маблағлар (2016 йил учун 20 млн доллар ва 2017 йил учун 30 млн доллар) Афғонистон билан чегараларни қўриқлашни кучайтириш, ноқонуний миграция, гиёҳванд моддалар ва қурол-аслаҳа айланмасига қарши курашишга кўмак беришга йўналтирилади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар